Эй Худо ишқилиб...
Соат 21:05. Ишдан қайтмоқдаман. Эй Худо ишқилиб... Кеч тушган бўлса ҳам қуёш куни билан қиздирган ҳарорат ҳали босилиб улгурмаган, иссиқ. Оғир сумкамни кўтариб олганман. Метро бекатидан чиққанимдан бери бир нарсани ўйлайман: Эй Худо ишқилиб… Қоронғу йўлак орқали кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган хонадонимиз томон буриламан, қаршимдан яшил кийимли бир одам чиқиб келади. Қўрқиб кетаман. Худога шукур оддий одам экан. Бирозга бўлса-да миямда айланаётган фикр тарқалгандек… Йўқ, яна ўша фикрлар. Вақтни яна бироз бўлсада чўзиш учун дўконга кириб айланаман… Соат 21:20. Балки улар бугун чиқишмагандир. Худога таваккал қилиб уйга қараб йўл оламан. Эй Худо ишқилиб… Йўқ. Улар шу ерда бўлади. Ҳудди мени кутиб ўтиришгандек. Бир ҳаёлим индамасдан ўтиб кет дейди, яна бири ҳар доимгидек ўзингни тут дейди. Ўзимни ҳар доимгидек тутиб, подъездга киришда ўтирган икки аёлга “Ассалому алайкум” деб ичкарига кириб кета бошлайман. Доимгидек алик олишмайди. Алам қилади. Темир эшикка яқинлашганимда улардан б