Рустам Капгир-"Чўмич жиноятни очди"
-Сиз одам бўлмайсиз Капгир!
-Нимага яна? Нима қилдим?
-Пастги қаватдаги Марта опани мушугини кетига сиз қалампир суртиб қўйдизми яна?
-Нима бўлса мен эканда. Қаердан биласиз, балки ўтган сафар суртганим мушукка ёқиб қолиб ўзига ўзи…
-Ҳа, қишни кунида атайлаб бозорга бориб қалампир сотиб олган ҳам дерсиз.
-Йўғе! Жаа унчаликмас, “Корзинка”га борган бўлиши ҳам мумкин…
-Бас қилинг бемаъниликни. Бошқа бу ишизни қайтарманг. Ана деразадан қаранг, бекаси ташқарида дод-вой қилиб ўтирибди, юзини тирнаб ташлабди.
-Бўлмасам, кечқурун квартирада юрсам, батарейкани таққилатмасинда. Ўзимни уйим бўлганидан кейин хоҳласам юраман, хоҳласам югураман.
Шу маҳал эшик жиринглаб қолди. Ўрнимдан туриб бориб очдим. Чорт побери, мент экан. Капитан. Янги участковой бўлса керак. Пропискамни сўрайди хозир. Капгирга очтирсам бўларкан. Майли, нима бўлса бўлди. Қачонгача Капгирга очтириб юраман.
-Ассалому алайкум. Капитан Ёдгоров.
-Келинг, хизмат.
-Ўртоқ Капгир керак эдилар.
-Марҳамат ичкарига киринг.
Шошип-пишиб ичкарига кирди.
-Ассалому алайкум Капгир ака.
-Ва алайкум ассалом. Нима гап? Сизни маёр Қодиров юбордими? Яна қанақа жиноят содир бўлибди?
-Йўқ, мени Қодиров эмас, Басвел ака жўнатдилар.
-Ким у Басвел?
-Басвел Самваян!
Ухх блааа, шахсан Басвел акани ўзлари чақирган бўлсая! Нима бўлди экан-а? Капгир футболни жинидан ҳам баттар ёмон кўради, капитанга рад жавобини бериб қайтариб юбормаса бўлгани. Шу иш билан шуғуллансак, боҳонада Басвел ака билан қўл бериб сўрашиб, селфига тушиб қолармидим.
-Кечирасиз мен футболчиларни ўлиги-ю тириги билан шуғулланмайман,-деди Капгир.
-Ҳазиллашяпти ўртоқ капитан. Биз тезда етиб борамиз. Қаерга боришимиз керак?
-Чўмич! Ҳайрон бўлиб буқақараш қилди Капгир.
-Илтимос Капгир, борайлик.
-Раҳмат. Мана шу адрес бўйича борасизлар,- деб капитан визиткани узатди.
Эшиккача кузатиб қўйиб қайтиб кирдим. -Нима қиласиз шу футболчиларни Чўмич? Ўлса ўлиб, ёнса ёниб кетавермайдими? Барибир тайинли бирор иш қилишмайди. Ундан кўра боксёр бўлишгани яхшийди.
-Сиз футболни қаердан ҳам тушунардиз-ээ! Шу иш билан шуғулланамиз тамом.
-Бўлли тамом. Сиз айтасиз мен йўқ дейманми. Борсак бораверамиз.
Тезда кийиниб чиқиб такси тўхтатдик. Визиткада ёзилган “Ўзбекистон кўчаси 98-А уй”га қараб йўл олдик. Талабалар таътилга кетиб қолишгани учун шаҳар “ўлик”. Мошиналар кам, автобусларни ичи бўш, перашкахоналар ишламаяпти. Бу шаҳарликлар вилоятдан келганларни ёқтиришмайди ўзларича, лекин шулар бўлмаса шаҳар ШАҲАР ёки пойтахт ПОЙТАХТ бўлурмиди?.. Шуларни ўйлаб қандай етиб келганимизни билмай ҳам қолибман. Етиб келдик. Қаршимизда Ўзбекистон футбол федерацияси биноси турибди. Қоровулга бизни келишимизни айтиб қўйишган экан, паспортимизни текшириб ичкарига киргазиб юборди.
Администратор бизни Басвел акани хонасига бошлаб борди. Йўлак бутунлай яшил гилам билан қопланган, озода. Ҳудди футбол чимига ўхшайди. Менимча, Басвел ака чимни ўпгиси келиб қолса стадионма стадион юрмаслиги учун атайлаб шундай қилинган. Хонага кирдик. Энди хонани кўрсайз ахх…эт қилиб қоласиз. Тўғрида деворга телевизорми нима балодир ёпиштирилган. Девордан катта бу зорманда, тепаси буклаб қўйишган. Как раз футбол бўляпти экан, твдаги ўйинчилар ҳаётдагидан катта кўриняпти. Чап тарафда бар. Номини айтишга тилим ҳам келишмайдиган ичимликлар, коняклар. Биттасини зўрға таниб қолдим, ўзимизни “Медовая” экан. Ўнг тарафда катта кондитсионер, аквариум. Ўртада қоп-қора кожинний дван-кресло. Менимча, Ривалдонинг терисидан тикилган бўлса керак… Столнинг усти ноз-неъматлар билан безатилган. Тарелкага кесиб қўйилган колбасага энди қўл чўзгандим, Капгир:
-Чўмич млин, қачонга сизга ўргатаман. Колбаса маҳсулотлари соғлиққа зарар ахир.
-Нега зарар бўларкан?
-Қаердан биласиз буни ичига нима қўшилганини? Чўчқа ёғи қўшилгандир балки? Билсангиз, чўчқа ёғи организмдаги холестирин миқдорини ошириб юборади-да, кейин юрасиз қоринбой бўлиб.
-Ҳеҳ чўчқа ёғи экан-ку, Самарқандда одамлар эшак гўштидан колбаса еб юрибдию…
Шу пайт орқамизда кимдир йўталди. Қарасам… Хот верте хот неверте қаршимда Самваян турарди. Ўша пиёладай-пиёладай кўзлар, ўша шоп мўйлов, ўша қорин. Кўзларимга ишонгим келмасди. Ноҳот шу одам бизни Жаҳон чемпионатига марожне егани оборса. Нақадар ажойиб.
-Хуш келибсизлар,-деди мураббий. Даб-дурустдан чақиртирганим учун узр сўрайман. Шундай қилишга тўғри келиб қолди, бошимга кулфат тушди.
-Қанақа кулфат?,-деди Капгир. Бирорта футболчиларинг ўлиб қолдими ёки йўқолиб қолдими?
-Ҳа йўқолиб қолди. Фақат футболчи эмас, бир яқин танишим. Уч кундан бери дарак йўқ. Ишхонасига борсам бизда бундай одам ишламайди деди, уйига борсам эшикни очмади. Маҳаллакомдан сўрасам бу уйда анчадан бери ҳеч ким яшамайди дейди. Қўрқиб қолдим. Менга у одам жуда керак, ўшани топишга ёрдам бермасангиз бўлмайди ўртоқ Капгир.
-Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. У ҳақида маълумот бера оласизми?
-Исми Эгамбердиев Жаҳонгир. 1987 йилда туғилган. Роҳат кругидаги автосалонда ишлар эди. Уй манзили Фаробий кўчаси 17 дом, 61-хонадон. Билганларим шу.
-Телефон номери бор эдими?
-Ҳа, мана,-деб телефонини титкилай бошлади.
-Тўқсонлик…
-Телфонизни бериб туринг, ўзим қараб ёзиб олай. Капгир номерни ёзиб олди.
-Уни нега қидиряпсиз ўзи? Қариндошиз эмас кўринади-ку.
-Тўғрисини айтсам, озгина қарзи бор эди. Пешона-терим билан топган пулимни унга ишониб топширган эдим.
-Майли, топишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
-Фақат уни эртага эрталабгача топишларингиз керак. Сафарга учиб кетамиз эртага. Бир неча куни Таиландда хизмат сафари билан бўламан, агар эрталабгача пулни топиб берсаларингиз сафардан футболчиларимизга совға-салом олиб келмоқчи эдим.
Нақадар олийжаноб инсон-а, деб ҳаёлимдан ўтказдим. Шунақаям жамоасини ўйлайдиган мураббий бўладими?! Пешона тери билан топган пулини футболчиларга сарфламоқчия.
-Келишдикми?
-Келишдик.
Капгир билан биринчи навбатда Басвел ака берган манзил бўйича Жаҳонгирнинг уйига борадиган бўлдик. Гангадаги янги кўприкдан 600 метрлар нарироқдаги маҳалла экан. Манзилдаги хонадонни топиб тақиллатдик. Ҳеч ким очмади. Капгир чўнтагидан шпилка чиқариб эшикни қулфини очмоқчи бўлди, ўхшамади. Қўшнидан илтимос қилиб, балкондан ўтадиган бўлдик. Таққиллатдик, бир жувон эшикни очди. Илтимосимизни унга айтдик, ҳозир ҳўжайинимдан сўраб чиқайчи деб кириб кетди. Эри рози бўлган кўринади, кираверинглар деди. Ошхона орқали балконга чиқдик. Балкон тарафга юпқа парда тутилгани учун зал шундоқ кўриниб турар экан. Залдаги диванда биро дам кўрпага ўраниб ётарди. Турмуш ўртоғИ бўлса керак. Диванни ёнидаги стенкага ҳар хил совринлар териб қўйилган, футболчилар билан тушган расмлар… Бир қарашда футболга қизиқадиган одамнинг хонадони эканлиги билинеар эди.
Бир бало қилиб Капгир иккаламиз балкон орқали қўшнинкига ўтдик.Қуп-қуруқ хона. Деярли ҳеч нима йўқ. Ўзи бир хонали квартира экан. Иккита кўрпача, битта шкаф ичида 3-4 та китоби билан, стол иккита стули билан. Шунчалик файзсиз эди-ки, ҳудди студентларни арзонгаров квартирасига ўхшайди.
Капгир диққат билан ҳамма нарсани кўздан кечира бошлади. Шкафни ичидаги китобларни бирма бир қўлига олиб варақлаб кўрди. Биринчи олган китоби “Миллионер бўлишни истайсизми?”. Роса ҳижЖалаб ўқилгани билиниб турар, ҳар бир вароғида бармоқнинг кир излари қолган эди.
-Чўмич манашу китобни Қодировга олиб бориб берасиз. Бармоқ излари кимга тегишли эканлигини аниқласин.
-Хўп бўлади.
Капгир ошхонадаги ахлат челакни титкилаб кўрди. Ролтон, БигБон, ҲотЛунчни пакетларидан бошқа ҳеч нарса йўқ. Фақат БигБон пакетининг орқа тарафига қандайдур этикетка ёпиштирилганига кўзим тушди.
-Капгир анави этикетка нима экан?
-Оддий этикеткада, ҳар бир маҳсулотда бўлади-ку.
-Йўқ Капгир. Мен 6 йилдан бери БигБон еб бирор марта бунақасини кўрмаганман. Қани олингчи бу ёққа.
Ростдан ҳам бошқача этикетга экан. Қандайдур акция сабабли ёпиштирилган. “Битта БигБон олсангиз иккита ҲотЛунч қўшиб берилади” деб ёзиб қўйишибди.
-Кўрапсизми Капгир? Бу орқали қайси магазиндан сотиб олинганлигини у магазиндаги камера орқали ким сотиб олганини билиб олишимиз мумкин.
-Каллангизга қойилим Чўчич! Сизда анча ўсиш бор. Демак, сиз Қодировни олдига жўнайсиз мен эса магазинга. Икки соатдан кейин “Буюк Ипак Йўли” метро бекатида учрашиб Роҳатдаги автосалонга борамиз.
Яна қўшниникидан пастга тушиб, ўз ишимиз билан шуғуллишга киришдик. Капгир подездга киришдаги скамейкада ўтирган ўрис кампир билан гаплашиб қолди.
Қодировнинг идорасига бордим. Аксига олиб у мажлисда экан. Бутун шаҳарни мелисалари шу ерга йиғилганга ўхшайди вей. Узун-калта, семиз-ориқ бўлиб полковникнинг сўкишини эшитиб ўтиришибди. Яхшиям мажлис тез тугади. Қодировга Капгирнинг илтимосни айтдим, истамайгина кўриб беришга рози бўлди. Бармоқ изи бўйича маълумотлар базасини текширдик, ҳеч нарса чиқмади. Афсус. Шумшайиб учрашув жойига қараб йўл олдим. Борсам Капгир кутиб турибди экан. Ҳеч нима чиқмаганини унга айтдим.
-Ўзизда нима гап? Магазинни топдизми?
-Топдим, лекин у ланати магазиннинг камераси тугул тарозиси ҳам йўқ экан. Оддий бир йўл бўйида майда-чуйда сотадиган буткача экан. Энди бор умид автосалондан.
“Максим Горкий”дан 55 машруткага ўтириб Роҳат кругида тушиб қолдик. Салонга кирдик. Бизга Алпомишкелбат бир қиз пешвоз чиқди. Мушакларини кўрсангиз у қизни эҳҳеэ. Бир умр бодибилдинг билан шуғулланган кўринади. Агар хотининг шунақа бўлса борми нақ бошингда ёнғоғингни чақадия. Нима юмуш билан келганимизни тушунтирдик. Бунақа исм-фамиляли инсон булардан ишламаслигини, хоҳласак бошлиққа кириб сўрашимиз мумкин эканлигини қиз тушмагур “Шахзод” гуруҳини солисти Рашид Ҳолиқовдек майин овозда тушунтирди. “К чорту, попитка не питка” деб бошлиққа учрашадиган бўлдик.
-Маликахон (бойнағи шкопни исми Малика экан) нима мақсадда келганларизни айтди, лекин ростдан ҳам бизда Жаҳонгир Эгамбердиев деган одам ишламайди. Сизлар шу хафтада уни қидириб келган иккинчи одамсизлар.
-Биздан олдин уни ким сўраб келганди?
-Кимлигини билмайман, қандайдир мўйловли одам эди.
-Ахир у Басвел акаю, наҳот танимаган бўлсангиз,-дедим мен.
-Танимадим. Ким эди у? Янги началник ГАИ эмасмиди мободо?
-Қанақа ГАИ! Ахир у футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоамизни бош мураббий-ку.
Салонни бошлиғини ранги оқариб кетди. Стакандан сув қуйиб ичиб:
-Не ужели бизда ҳам терма жамоа бор?,-деди.
Эҳ бунақа пулга берилиб, ҳаётдан узилиб қолганлар билан гаплшиш қанчалик азоб эканлигини билсангиз эди. Футболни тушунмаган одам-одам эмас мен учун. Ўзбек футболини эса… майли индамадим.
-Ўрта ёшли, бўйлари узунгина қорачадан келган, юқориги орқа жағ тишлари тушган, чап оёғи билинеар-билинмас қалтирайдиган одам ишламайдими сизларда?
Гапга Маликахон ўзининг ингичка овози билан қўшилди.
-Менимча, сиз Шухрат акани айтяпсиз.
-Ким бўлди яна Шухрат ака?
-Сиз айтган таърифларга фақат шу одам тўғри келарди.
-Нега келарди?
-Шухрат ака бирда икки хафта стажировка қилдилар. Шароитимиз мақул келмадими дейман, уч кун олдин “бу ерда ишламайман энди” деб кетгандилар.
-Сизда унинг расми борми?
-Ҳа, бор телеграмдан ёшлигидаги расмини ташаган эдилар, мана қаранг. Телефонини очиб кўрсатди. Шухрат ака ёшлигидан футболга қизиққанлар, лекин оёқлари оғригани учун қатнаша олмаган эканлар. Ўзлари айтиб бергандилар. Анави шопмўйлов биринчи келганида бирам хурсанд бўлган эдилар-киии.
-Басвел? У одам олдин ҳам келганмиди?
-Ҳа биринчи марта бир хафта ёки ўн кунлар олдин келганди. Унга Шухрат ака ўзим хизмат кўрсатаман деган эдилар.
Капгир Телефондаги расмга тикилиб қолди. Расмда ўспирин бола ўн оёғи билан коптокни босиб турар, чап қўлида эса қанақадур кубокни боши узра кўтарар эди.
“Шароит”дан расмни ташлаб олдик-да, полвон қизга раҳмат айтиб яна федерация томон йўл олдик.
-Федратсияда нима қиламиз Капгир?
-Басвел акангиз ниманидир биздан яширяпти. Қўлидаги барча карталарни бизга ошгиси йўқ.
-Айнан нимани?
-Шухратни ёки Жаҳонгирмиди, қисқаси ўша билан нима алоқаси бор? Нега у автосалонга келган эди? Бўлди, СТОП!!! Мен Шухрат ким эканлигини топдим.
-Қани нима экан? Айтингчи.
Капгир ўйланиб қолди.
-Йўқ, айтмайман. Яхшиси ўзингиз ечим топинг. Қачонгача мени орқамдан кун кўрасиз? Басвелга сиз вада бердизми? Ўзиз жавоб беринг. Мен кетдим.
-Тўхтанг Капгир. Ҳеч бўлмаса, подсказка бериб кетинг.
-Подсказка: Футбол!
Иплос Капгир ростдан кетворди. Энди нима қилдим. Ишни нимадан давом эттирсам экан. Ўйлаб-ўйлаб, хисоблаб-хисоблар, режа қилиб-режа қилиб Маликахон ташлаб берган расмдан бошлашга қарор қилдим. Гуглдан расмни поиск бердим. Ҳозир ижтимоий тармоқ ҳар бир хонадонга кириб броган. Ёшлигида футболчи бўлганми, демак мақтаниш учун расмларини профилига жойлаган. Агар профиле бўлса албатта. Кутганимдек гугл расмга алоқадор бир нечта профил чиқариб берди. Одноклассники, фаcебоок, инстаграм. Менни фақат одноклассникида профилим бўлгани учун шунга кириб қўя қолдим. Жин урсин! Қулфи бор экан. Друзя ташладим. Қачон сайтга киради-ю, қачон қабул қилади энди. Кутиб ўтира олмайман-ку. Унгача федерацияга бориб Басвел ака билан яна бир бор учрашишга қарор қилдим.
Қоровул яна паспортимни текшириб, дарвоздан ичкарига киргизди. Энди кираман десам, битта ўспирин бола йиғлаб чиқяпти.
-Ҳа укам нима гап?,-дедим.
-Минг ланат бунақа ҳаммасига. 40 минг доллар-а. Менда бунча пул нима қилади ахир эшаклар.
-Тушунтириброқ гапирсангчи укам.
-Эээ ака булар мен футбол ўйнашим учун фалон пул сўраяпти, мен тугул битун қавми-қариндошимда ҳам шунча пул чиқмаса керак. Энди уйга қандай қайтиб бораман. Отамга нима дейман.
-Тухмат қилгани уялмайсанми? Ким сендан пул сўради? Қани менга кўрсатчи. Юр қани!
-Қўйинеэ ака, ҳудди осмондан тушгандай гапирасиз,-деб йўлини давом эттириб кетди.
Аҳмоқ бола. Футбол федерациясида ҳам порахўрлик бўлар эканми? Қулоқ эшитмаган гап бу. Бу ерда ҳамма ҳаппа-ҳалол ишлайди. Футболни сенга ўхшаган латталарга эмас, ҳақиқий талантларга чиқарган дедим ўзимча. Таниш яшил йўлак орқали Басвел акани хонасини ёнига келдим. Эшикни энди таққиллатмоқчи эдим, Басвел акани овози эшитилди. Телефонда ким биландир гаплашаётган эди.
-Ҳа, ҳа Одилжон демак, “Краснодар”да қоласан-а? Шанхайга кетиб қолмайсанми ишқилиб. Маладес! Ўзинг ўрганган жамоада ўйнайвергин. Хитойликларга алданиб қолма братишка…
Одил Аҳмедов билан гаплашяптилар экан. Шу футболчига жуда хавасим келади-да. Мазза қилиб чет элда тўп суради. Отни калласидек маош олади. Капгир бўлса боксчи бўлмасмидим деб афсуслангани афсусланган. Аҳмоқ, футболчи бўлиш керак.
Шу маҳал телефоним тринг этиб қолди, қарасам одноклассникида друзя ташлаганим қабул қилибди. Тезра профилига кириб расмларини титкилай бошладим. Ростдан ҳам ўша йитчанинг расми. Ие бу хонадон… Бу аёл… Жуда таниш-ку! Чорт побери эсладим. Ахир бу… Капгир!
Тезда орқага қйтиб чиқиб кетдим. Такси тўхтатиб, Фаробий кўчаси 17 дом, 61-хонадонга қараб ҳайдашини айтдим. Бирпасда олиб келиб ташлади. Зинадан югуриб чиқдим. Ўша эрталаб келган хонадонимиз эди бу. Қўшнисининг эшигини таққиллатдим. Яна бояги жувон очди.
-Келинг Чўмич ака. Сизни кутиб ўтиргандик.
Мени? Хайрон бўлдим. Нега кутишади. Ичкарига кирдим. Иплос Капгир шу ерда ўтирган экан.
-Чўмич қанақа одамсиз-э?! Уч соат ҳам қидирадими битта одамни.
-Ҳар қалай топиб келдим-ку.
-Однодан друзянгизни қубул қилмаганида икки ойда ҳам топа олмас эдингиз. Ўзи сизни каллангиз гуглдан қидиришдан бошқасига етмайди.
-Демак, Басвел акани “ухлатга” шу инсон экан-да.
-“Ухлатган” эмас, биру- бир қилган дея қоламиз. Бу дўстимиз менга барча бўлган воқеани айтиб берди.
-Қодировга қўнғироқ қилайми? Бу кишини хибсга олгани келсинми?
-Йўқ Чўмич биз ҳеч кимга тегинмаймиз.
-Нега ахир? Тушунтириброқ гапиринг-да!
Қолганини йўлда тушунтираман. Қани кетдик.
-Қаерга?
-Басвел акангизни олдига.
-Яна ўша ёққа бораманми? Ҳозиргина келдим-ку.
-Қисеэ, кетдик дедимми кетдик.
Капгир уйни эгаси билан қуюқ соғлик-омонлик тилаб хайрлашди. Чиқиб яна таксига миниб Ўзбекистон кўчаси 98-А уйга қараб равона бўлдик.
-Басвел акангиз нега салонга борганини биласизми?,деди Капгир.
-Йўқ, била олмадим.
-У Малибу олмоқчи бўлган экан. Тезроқ мошинамни чиқариб берасан деб Шухрат-бояга йигитга “шапка” сифатида 2000 доллар берган.
-Ахир Басвел акам, бу пулга футболчиларимиз учун совға-салом олиб келмоқчи эдим деди-ку.
-Қанақа ғалчасиз Чўмич. Ким сизга шунча пулни бекордан-бекорга сарфлайди. Қисқаси, шундай “шапка” берган эди. Тақдирни хазилини қаранг-ки, Шухрат ёшлигида футболга жуда қизиққан, вилоятида бир неча бор энг яхши ўйинчи бўлган экан. Тошкентга зўр футболчи бўламан деб келган, лекин ундан ҳам “шапка” сўрашган экан. Йигит бечорада пул нима қилсин?! Икки бармоғини бурнига тиқиб, уйига қайтишга бети чидамай шу ерда қолган. Мана қаранг, орадан шунча йил ўтса ҳам хақиқат бор-да. Басвел акангиз ўз оёғи билан унинг олдига бориб қолибди. Шухрат ҳам ҳал қилиб бераман деб пулни олган-у, иш жойини тарк эта қолган.
-Бор гап шуми? Нега унда Басвел акани ёнига кетяпмиз? Барибир Шухратни ёки пулни унга топширмаяпмиз экан-ку.
-Шунчаки, ишни бажара олмадик деб ўз оғзим билан айтмоқчиман унга.
Яна ўша яшил йўлак. Басвел ака диққат бўлиб хонасида юрган экан. Келганимизни кўриб хурсанд бўлиб кетди. Капгир узр сўраб офирнинг ёнидаги ҳожатхонага кириб кетди. Ўзиям тушим кетдими нима бало, йигирма минут деганда чиқди. Мен унгача Басвел акага нима дейишни билмай бир иккита латифа айтиб турдим.
-Басвел ака арманлар ҳақида анектод бор эшитганмисиз?
-Хўш?
-“ Арман радиосидан сўрашибди: -Дунйодаги энг гўзал шаҳар қайси? –Ереван! –Нечта атом бомбаси билан Ереванни йўқотиш мумкин? –Тибилиси ҳам чиройли шаҳар” дермуш. Басвел ака мазза қилиб кулди. Мен латифаларимни давом этдим.
-“Арман радиосидан сўрашибди: -Ёруғлик тезлиги нима? –Стол атрофида шундай тез югурасан-ки, ўз орқангни кўрасан”. Басвел ака мириқиб кулганига яна биттасини айтдим: “-Энг ахмоқ халқ қайси? Арманлар ўйланиб қолиб –зато энг зўр коняк бизда!” дермуш. Охиргиси унчалик ёқмади шекилли, бўзрайиб қолди. Яхшиям Капгир чиқиб келди.
-Хўш нима бўлди бизни иш?,-деди Басвел ака.
-Кечирасиз биз уддасидан чиқа олмадик.
-Сизни яна шаҳарнинг энг яхши изқувари дейишганди-я.
-Афсус сизни алдашган кўринади. Узримизни қабул қилинг. Энди бизга рухсат.
Шундай деб чиқиб кетдик. Уйга қайтадиган бўлдик.
-Капгир Маликага айтган Шухратнинг даннийларини қаердан билиб олгандиз?
-Подездни олдидаги скамейкада ўтирган кампирдан. Бу ўрис кампирлар домдаги ҳар бир одамни яхши билишади. Ким келди, ким кетди. 61 хонадонда ким туради дегандим, анчадан бери ҳеч ким яшамайди, уйини сотувга қўйган, калитини эса ёнидаги қўшнисига ташлаб кетган деди.
-Ибеэ ҳали Шухратларда калит бўла туриб биз жонимизни ҳатарга қўйиб балкондан ўтдикми?
-Менга ҳам бу шубҳали кўринди. Кейин Шухрат ҳақида кампирдан сўраб олгандим. Маликанинг телефонидаги расмни кўргач эса масалага аниқ ечим топган эдим. Ахир балкондан ўтаётганимзида уларнинг залидаги футбол совринларига эътибор берганмидиз? Худди ўша йигит қўлида кўтариб турган совринни Шухратларникида кўрган эдим.
-Тушунарли. Доимгидек ҳақсиз. Лекин Басвелнинг туалетида шунча вақт нима қилдиз вей? Менга унга латифа айтавериб чарчаб кетдим.
-Нима сизга туалетний бумагага қалампир сувини суртиб кейин яна қуритиб жойига қўйиб қўйиш осон ишмиди? Ҳалиям тез бўлдим-ку.
-Сиз одам бўлмайсиз Капгир. Ўзи икки минг “кўкат”дан ухлаганида сиқилиб юрибди, энди камига кети ҳам ачийдими?
-Уни деб бутун футбол ишқибочлариники ачийди, қани ўзиники ҳам бир ачисинчи…

Комментарии
Отправить комментарий