Рустам Капгир — “Очилишни истамаган иш”

Ёз яқинлашгани сари кунлар тобора исиб, одамни ҳолсизлантирмоқда. Офтоб ўзининг зарин нурлари билан ҳар ённи жизғанак айлаб, ҳатто кредитга олинган товуқларнинг ҳам нафас олиши қийинлашиб, бирма-бир ўз хўжайинларини тарк этмоқда. Қўшнимиз икки ҳафатадан бери тоқув шўрва ичаяпмиз, жонга тегиб кетди, деб нолигани нолиган. Бу одамларга нима ёқади ўзи? Уйингдан гўшт аримасин деб (товуқ гўшти) “юқоридагилар” шунча ҳаракат қилса-ю, булар яна ношукурлик қилади. Квартирамиз ташқаридан кўра салқинроқ бўлгани учун хонамиз деразаларини очмаганмиз. Дераза рафига тирсагим билан суяниб, кўприк остига жойлашаётган тиланчининг аҳволини кузатар эканман…
—Чўмич блин нима бало бу? Қаердан бунақа расмий ёзишни ўргандиз вей? Офтоб, зарин нурлар... Чорт побери қўрқитмасангизчи унақа? Касалмисиз?
—Нима қилибди? Ёзувчиларга ўхшаб ижод қилгим келди-да, кўпчилик жумлаларинг бир-бирига ёпишмаяпти, грамматик хатоларни кўп қиляпсан, варвар-вулгар сўзларни кўп ишлатаяпсан деб эътироз билдирмоқда.
—Ээ томиз жойидами? Ҳар бир одамни фикрини эътиборга олсангиз ҳеч нима ёза олмайсиз. Жупчагизни қисиб одам тушунадиган тилда ёзсангизчи! 
Тиланчининг аҳволини кузатар эканманмуш! Қаранг яхшилаб у тиланчи аравачасини кўтариб чиқаяптику!
—Ну и что?
—Ўўў гаранг у чўлоқман деб ўтирадику доим.
—Сизга ўзи ҳеч нарса ёқмай қолган Капгир. Ундан кўра бирор иш қилсангизчи, анчадан бери ишсиз ётибсиз?
Бекорга “ётибсиз” сўзига урғу бермадим. Чунки мен эндиликда ишлаяпман. 
—Миннат қиляпсизми Чўмич? Ўзи оладиган ойлигиз нари-бери бир миллион чиқади. Шуниям 410 мингини квартирага тўлайсиз.
—420 мингини!
—Нима яна доллар ошдими? Ланати! Демак, 420 мингини тўлайсиз, 580 минг қолдими? Шундан 100 минги ишхонага қатнашизга кетади дейлик. Ҳар ҳафта хотинизни олдига чопасиз. Йўлкирани ўзига 50 минг кетади, бориб келишизга. Бир ойда 200 минг сўмми бу?! 280 минг қоляпти? Ужен ва завтракизга 280 минг етаяптими Чўмич?
—Етса етмаса ҳарқалай ишлаяпан, бекорчиликдан кўра.
—Яна миннат қиляпсиз. Между прочем мен ҳам ишлаяпман. 
—Охирги марта февралда қайсидир ишни очган эдиз. Текинга! Шундан бери мен олиб келган Биг-Бонълар ҳисобига яшаяпсиз дўстим. Шунга ҳам тўрт ой бўлди ахир.
—Бўлди, бўлди. Бугун бир мижоз келади. Хизмат ҳақида яхшигина пул тўлайди, ишанўвринг. Камида яна олти ой ишламасдан ётишимга етади.
—Яна нималарни бошлаяпсиз?
Шу пайт темир эшигимиз қаттиқ тақилади.
—Ҳали ярим соат вақт бор эди-ку, намунча эрта келмаса…
—Ким у Капгир?
—Сиз секин бориб қаранг Чўмич, налогдан келган бўлса очмай қўяверинг, ижара шартномаси деб мийяни сиии…синайди. Лекин кўҳликкина аёл бўлса ичкарига таклиф қилинг. Мижоз у.
Эшик ёнига бориб ташқарига қулоқ тутдим. Пшиллаган овоз эшитилмади. Шу пайтгача келган солиқчиларни ҳаммаси бўрдоқидек семириб, отга ўхшаб пишиллаб нафас олишарди. Ўзи 600—700 минг ойликка ишласа, нима еб семирар экан-а булар… Яна тақиллади. Эшик ортидан кимнингдур “уфф” деган овози эшитилди. Конкрет аёл кишининг овози эди. Шартта эшикни очдим. 
—Келинг, хизмат?
—Менга Капгир ака керак эди.
—Марҳамат киринг.
Ичкари хонага кузатиб кирдим (ўзи бир хонали квартирада турамиз). Капгир ялпайиб кравотида шифтга қараб ётибди.
Томоғимни қирдим, пинагини бузмади.
—Капгир мижоз келди, — дедим қаттиқроқ оҳангда. 
—Мен ҳеч кимни кутмаяпман, бунинг устига ишим бошимдан ошиб ётибди, ҳар ким билан ҳам шуғулланавермайман.
Бошидан ошиб ётганмуш… Тўрт ойдан бери бирорта пичоқ тугул вилкага илинадиган иш қилмади. Пул ҳам тугаганига икки ҳафтадан ошди. Умуман олганда мижознинг уст-боши, афт-ангорига қараб яхшигина пул тўлашига ҳам ишониш қийин эди. Аёлнинг авзойи бузилди.
—Кечирасиз ўртоқ Капгир, менга сизни ҳаммага қўлидан келганча ёрдам берди, шаҳардаги энг яхши изтопар деб ёлғон гапиришган кўринади, кечирасиз, дея жувон ортига бурилиб чиқиб кетишга шайланди.
Унинг гаплари Капгирнинг ҳамиятига тегди шекилли, шаҳд билан ўрнидан турди.
—Мен энг яхши изқуварман, деди бурнини тешиклари каттариб.
—Унақада исботланг, — дарров гапидан ушалди аёл.
—Тимсоҳ терисига ўхшаш ғадир-будир сумкангиз, сочизни ўзингиз қўлда турмаклаб олганиздан келиб чиқадиган бўлсак сизни мени хизмат ҳақимга тўлашга пулингиз етмайди. Штаплдан кўйлак кийволиб, оёғизда “чипс” борлигини ҳам инобатга оладиган бўлсак бутун бошли ишни очишга кетадиган вақтим тугул, уч 5 соат ишлаганим учун ҳам пул тўлай олмайсиз. Қўллариз қабариб кетгани, юзингизни бурниздан тепа қисми бўйнизга қараганда қорароқ эканлигилигини ҳисобга олсак далада рўмолга ўраниб кетмон чопиб турасиз. Кўйлагизни ёқасидаги сиёҳ ҳамда гапирганизда сўзларни қаттиқ ва дадил талаффуз қилишизга қараганда, менимча сиз ўқитувчи бўлиб ишласангиз керак.
—Сиз энг яхши эмассиз, деди аёл.
—Адашдимми?
—Ҳа, мен ўқитувчи эмас, ҳамшираман!
—Умуман олганда фарқи йўқ, иккала касбнинг ҳам қиладиган ишлари деярли бир хил… Далага бор, пахта чоп, ўт юл…
—Ҳўш менга ёрдам берасизми? — қатъий сўради аёл.
—Йўқ ёрдам бермайман. Оддий бир ўқитувчининг қурби менга ҳақ тўлашга етмайди.

—Мен ҳамшираман дедим!!!
—Менга фарқи йўқ дедим...

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Эй Худо ишқилиб...

"Kitob olami"

Bir oyga 500 ming so'm yetadimi?!