Штирлиц ишга киришади 3 қисм
Гитлернинг бункеридаги мажлис уч
соатдан бери давом этмоқда. Эман дарахтидан ясалган юмолоқ стол атрофида
Рейхнинг барча олий офицерлари йиғилган. Буюк фюрер портретининг остида шахсан
фюрернинг ўзи ўйга чўмиб ўтирар эди. Унга ҳеч ким эътибор бермасди. Иккита
масала муҳокама қилинмоқда: Нега немис аскарлари Курск вилоятидаги жангда мағлубиятга
учрашди ҳамда Штирлицнинг туғилган кунига қандай қилиб бориш мумкин.
-Танкларимиз жуда кам,-деди Гиммлер.
“Штабда аҳмоқлар кўпайиб кетди”,-ўйлади Мюллер.
-Самолётларимиз оз...
Генерал фон Швартскопфман ўрнидан туриб, бурнини рўмолчасига артди-да, хироллоқ овози билан:
-Жаноблар! Курск вилояти учун кечган жангда биз танк ёки самолётларимиз камлиги учун мағлубиятга учрамадик. Худога шукрки техникамиз етарли, мағлубиятимиз сабаби рус партизанлари. Кечирасизлару, лекин ўша партизанлар Курск учун жанг қилган генерал-фельмаршал фон Клюгенинг ўриндиғига типратикон қўйиб кетишибди…
Барча зийрак тортди.
-Ҳа, ҳа, жаноблар! Ўрис типраткони! Бунинг натижасида қўмондон ўз ўриндиғидан йиқилиб тушиб тан жароҳати олган. Доно қўмондонсиз немис аскарлари нима ҳам қила олишарди,-генерал кўз ёшларини артди,-қаерга ўқ узишни ҳам билишмай қолди.
Борман мийиғида кулиб қўйди. Ахир унинг буйруғи билан фон Клюгенинг ўриндиғида типратикон қўйишган эди-да. Ҳазил омадли чиқди.
-Демак,-деди Гитлер.
Жимлик чўкди.
“Нега мен импотентман?-ўйлади фюрер.
Бир неча сониядан сўнг ақлли Геббелснинг мийясига ажойиб фикр келди.
-Биз барча партизанларни йўқ қилишимиз керак, шунда Россияни қўлга киритамиз.
-Ундан кўра типратиконларни йўқ қилиш осонроқ эмасми?-таклиф киритди Гиммлер.
-Демак,-деди Гитлер.
Барча жим бўлиб қолди.
“Нега мен импотентман”,-деб азобланди фюрер.
-Барча типратиконларни Россиядан чиқарвориш керак,-чуқур ўйлаб жавоб берди Геринг.
-Шунда биз Россиянинг биологик мувозанатини бузиб юборамиз,- давом эттирди Гиммлер,-Шунда партизанлар очликдан ўлиб кетади.
-Ажойиб!-деди Шелленберг.
-Шунда биз русларга Курс қанақа бўлишию, Сталинград қанақа бўлишини яна бир бор кўрсатиб қўямиз.
-Ажойиб!- деб бақирди Шелленберг.
-Демак.
Гитлер ўрнидан туриб, стол атрофида юра бошлади. Борманнинг ортига бориб, унинг кал бошини силади.
“Эй Худо! Нега мен импотентман? Нега мана бу ёки Геббелс эмас, айнан мен?”
Фюрер Ева Брауннинг ёнига кетди. Барча уни ҳамдардлик кўзлари билан кузатиб қўйди.
Гитлернинг ортидан эшик ёпилди. Суҳбат яна жонланди.
-Мен бу операцияни “Игельс” деб номлашни таклиф қиламан,-деди Геббелс.
-Мен розиман,-деди Мюллер. Унга фарқи йўқ эди.
-Шелленберг,-деди Гиммлер,-қани олинг.
Шелленберг шкопдан арман конягини олиб рюмкаларга тенг тақсимлади. Барчага етди, бутилканинг остида озгина қолган эди Шелленберг кўтариб ичиб юборди.
-“Игельс” операцияси учун ичишни тавсия қиламан!
Эшик ғийқиллаб очилиб хонага Штирлиц кириб келди. Ҳамма жойига ўтирди. Штирлиц фақатгина охиридаги бир нечта сўзни эшитишга улгурган эди.
“Яширишмоқда”,-ўйлади у ва хонага шунчаки киргандек ўзини тута бошлади. Штирлиц сейфнинг ёнига бориб уни очди. Беш дақиқача у ерда ковланиб янги нарса топа олмади.
“Бекорчилар”,-ўйлади Штирлиц сейф эшигини ёпар экан.
-Ўртоқ Штирлиц,-эҳтиёткорона овози эшитилди Герингнинг. Яқиндагина унинг фюрерга тайёрлаган хисоботининг ярми йўқолган, қолган ярми эса ифлосланган ҳолда топилган эди. –Сейфдан хужжатларни олганингиздан сўнг, илтимос жойига ифлос қилмасдан қайтаринг.
-Менга сизнинг хужжатларингиз керак эмас,- хафа бўлди Штирлиц,- ўзимники етади.
У стол ёнига бориб Геббелснинг рюмкасини олиб кўтарди:
-Менинг жонажон фюрерим учун!
Барча истамайгина ича бошлашди. Геббелс эса қаттиқ хафа бўлиб, токчадан шнапсни олиб шундайлигича ича бошлади.
-Хайл!-деб Штирлиц чиқиб кетди.
-Нимада тўхтаган эдик?
-“Игельс” операциясида,-деди Шелленберг.
Эшик яна очилиб, Штирлицнинг башараси кўринди.
-Кечирасизлар жаноблар, мен саломлашишни унутибман!
-Салом, салом,-деди оқкўнгил Мюллер.
Штирлиц яна эшикни ёпиб чиқиб кетди. Эшик ортидан гап пойлашни ўзи учун уят хисобларди.
Гиммлер ўрнидан туриб эшикни очди. ташқарида ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, сўради:
-Айтганча, Штирлицнинг туғилган кунига қанақ қилиб борамиз?
-Шундай бораверамиз, қуруқ,-деди Геббелс. Совға олиш шарт эмас.
Гиммлер хрустал вазада турган қизил олмадан биттасини олиб, катта тишлади. Чайнаганча жавоб берди:
-Мени омборимда битта зирхли мошина ётибди. Ўн-ўн икки киши кетади унга. Ўшанда борамиз, кейин мошинани Штирлицга совға қиворамиз… Шундоқ ҳам эскириб кетган.
Ҳамма олмага қўл узатди.
-Ортга қанақ қилиб қайтамиз кейин?-сўради Геринг.
-Олиб келиб ташлашар.
Шу тариқа бироз ғийбатлашиб ўтиришди. Борман янги котибаси билан мақтанди. Гап аёллар мавзуси билан давом этди…
***
Штирлиц қўлини чўнтагига тиққанича коридор бўйлаб юра бошлади. Камдан-кам ҳолларда унинг кайфияти яхши бўлар, ҳозир эса аъло даражада эди. Марказ унинг сўровига жавоб берган, сигарет солинган посилга ҳам жўнатган эди. Яна янги алоқачи жўнатишга ҳам вада берди.
“Гестапо” деб ёзилган эшикнинг ортидан кимнингдир чинқириғи эшитилар, ҳуддики калтак еётганга ўхшар эди.
“Ғалати хона,-ўйлади Штирлиц,-шу ерда доим кимнидир калтаклашади”.
Эшикни секин очиб ичкарига мўралади, қараса яқин дўсти Айсман бор экан.
-Э, Штирлиц!,-деди омон қолган кўзи чақнаб Айсман,-ўзи менга сиз керак эдингиз. Бир саволча бор эди. Совет Иттифоқининг пойтахти қайси? “М” харфидан бошланади.
-Билмадим, Балки, Мадриддир?
-Тўғри келар экан.
Айсман “Мадрид” деб ёзиб қўйди.
-Кимни калтаклаяпсизлар,-сўради Штирлиц сигаретини тутатиб.
Айсман “Беломор”га қўл чўзди.
-Биттаси. Руҳоний Шлаг деган шахс.
Улар тергов хонасига киришди. Иккита гестапочи калта бўйли, семиз одамни навбатма-навбат дўппослашмоқ эди. Калтак еяётган шахснинг юзида масъумлик қотиб қолгандек.
-Сени нимада айблашмоқда,-бақирди гестапочи. –Сени нега ушлашди. “Дело”нг қани?
-Мана,-деди Айсман,-Борман уни текшириб кўришимизни айтган эди, лекин унинг “дело”сини йўқотиб қўйибди. Бу ифлос эса айби нима эканлигини айтмаяпти.
-Айбингни тан ол!,-бақирди иккинчи гестапочи.
-Айсман, уни менга бер.
-Бу семиз чўчқани нима қиласан?
-У Борманга ўхшар экан.
Айсман кулди. Гестапочилар Шлагни Штирлиц хонасига элтиб қўйишди. Руҳоний деворга тик суяниб турарди.
-Ўтиринг.
-Раҳмат, мен турақоламан.
-Ўтиринг, жин урсин.
Шлаг стулга ўтирди.
-Чой ичасизми?-деб сўраб Штирлиц стаканга совуқ чойдан қуйиб узатди.
Ярим соатга яқин сухбатлашишди. Руҳоний Штирлицга ёқиб қолди. Шлаг шубхасиз ақлли инсон эди, унинг аёллар борасидаги қарашлари Штирлицни ҳайратлантирар эди.
-Ҳаммаси яхши,-деди Штирлиц,-сиз кимга хизмат қиласиз руҳоний?
-Ўртоқ штандартенфюрер! Мен истаган одамга ишлашим мумкин, айбим йўқ ишонинг.
-Ажойиб,-деди Штирлиц,- энди сиз менга ишлайсиз.
У “Дело №148” деган попкани олди.
-Мен буни гестаподан олдим. Ўқиб кўринг!
Руҳоний делога кўз югуртирди, у ерда Шлагни чет эл разведкасига ишлаганликда айблашаётган эди.
-Қаердан олишган бу маълумотни? Бўлмаган гап-ку!
-Энди сиз менга ишлайсиз,-қайтарди Штирлиц.
-Ҳа, ҳа , албатта.
-Яна бир савол. Шунча аёлларни нима қиласиз?
-Улар менинг ибодатхонамга қатновчилар,-деди Шлаг.
-Неча ёшдасиз?
-Қишда эллик иккига тўламан.
-Нега шу пайтгача уйланмагансиз?
Шлаг қизариб кетди.
-Аёллар ҳақида ўйлашга ёшман деб ўйлайман.
“Ростдан ҳам уйланишга шошмаслик керак” ўйлади Штирлиц.
Штирлиц қўлига қалам олиб руҳонийнинг чиқиб кетиши учун пропуск ёзиб берди.
-Сиз озодсиз. Керак бўлсангиз ўзим топаман. Кимдир сизни безовта қилса менга жўнатинг башарасини ёриб қўяман.
Руҳоний узоқ Штирлицнинг ҳаққига дуо қилиб, озод бўлганига ишонмай чиқиб кетди.
Штирлиц ўрнига чўзилди. Унинг бошида ажойиб режа тузила бошлади. Тўсатдан Айсман кириб келди.
-Нега уни қўйиб юбординг?
-Кимни?-уйқусираб сўради Штирлиц.
-Анави руҳонийни-да...
-У бор гапни айтиб берди, бунинг устига менинг жосусим бўлишига келишиб олдик.
Айсман Штирлицга ҳавас билан қаради.
-Сен Штирлиц одамлар билан ишлашни биласан.
Улар биргаликда чой ичиб гаплашиб ўтиришди. Айсман Борманнинг янги найранглари ҳақида сўзлаб берди.
Шундай қилиб бугунги иш куни ҳам тугади.

Комментарии
Отправить комментарий