Штирлиц ишга киришади. Кечагининг давоми.
Кечагининг давоми.
Айсманни уйғатишганида, иш куни якунланиб бўлган эди. Штирлиц ташқарига чиқиб “Беломор” қутиси ичидан бир дона сигарет чиқариб, навбатчидан тутатиб олди. Эсэсчилар ротаси, ортидан зирхли мошиналар Штирлицга лой сачратиб ўтиб кетди.
“Кўппаклар,-ўйлади Штирлиц,-кўпайиб кетишди. Ҳаммангни фронтга жўнатиш, гўштларингни қузғунларга ем қилиш...”
“Ем” деган сўздан сўнг, Штирлицнинг тушонка егиси келиб қолди. Сигаретини ўчириб, қайтадан қутисига солиб қўйди. Оёғи остига икки марта тупуриб, ресторанга боришга қарор қилди.
Штирлиц Берлин кўчаларидан юриб борар экан, ҳаёлида алланималар айланарди. Биринчидан, “Беломор”и тугаб бормоқда бу эса сигаретни тежашига олиб келади, Штирлиц каби чекловларни ёқтирмайдиган инсон учун бу тасаввур қилиб бўлмас даражада эди. Иккинчидан, Ева Браундан қандай маълумотлар олиши мумкин, Марказ у билан алоқага чиқишига рухсат берармикан. Учинчидан, Штирлицнинг алоқачиси бетоб бўлиб қолиб уйига, эрининг ёнига жавоб сўраб кетди. Штирлицнинг ўзи Марказ билан алоқагга чиқишни ёқтирмас эди.
Штирлиц шуларни ўйлаб кетаркан, йўл бўйида шанғиллаб кулиб, сигарет тутатишаётган аёлларга кўзи тушди.
“Суюқлар”,- ўйлади Штирлиц.
“Штирлиц”,- ўйлашди суюқлар.
-Штирлиц! Ресторанга кетмаяпсанми?-дея сўради улардан бири сочини қўлиб билан тўғирлаб.
-Кетдик,-деб Штирлиц унинг қўлидан ушлади.
Америкалик жосус 008 га одатда энг қийин вазифалар топширилар эди. Унинг Берлинда бўлишининг сабаби рус айғоқчиси-Штирлиц нега бунча узоқ вақтдан бери немислар ичида юрибди, шуни аниқлаш. Жосус учун бу каби ишлар одатий ҳол. Яқиндагина Италия ҳукуматида фаолият юритаётган покистонлик айғоқчини фош қилган эди. Штирлиц ҳам унга осон топширидек туюлди. Икки кун ичида жосус 008 Штирлиц ҳақида шунчалик кўп маълумот тўплади-ки, унга шахсан Мюллернинг ўзи хасад қилган бўларди.
Жосус 008 Штирлиц ортидан Рейхстагдан бери кузатиб келаётган эди. Штирлиц ўзининг янги таниши билан ресторанга кирганида, жосус велосипедидан четроққа тўхтатиб, қулф илди-да, ортларидан кирди. Штирлиц ўтирган стол ёнидан жой эгаллаб ойўгини чалиштириб, пармоқлари билан ишора қилди:
-Виски олиб келинг!
Саҳна ёнида ўтирган икки гестапочи дархол унга ўгирилишди.
-Америкалик жосусга ўхшаяпти,-деди биринчиси,- ўзига ошиқча бино қўйворибди. Ҳар эҳтимолга қарши унинг фамилясини ёзиб ол.
Иккинчи гестапочига америкалик жосусдан кўра, саҳнадаги қизлар қизиқарлироқ эди, у:
-Яна бўлсин!!!-деб бақирди.
Штирлиц ўзи билан бирга келган жувонни қучоқлаб, бир қўлида ароқ тўлдирилган стаканни ушлаганча унга ўзи таржима қилган Барковнинг шеърларидан ўқиб берар эди. Орқа тарафида ўтирган оқ сочли генерал баланд овозда ёш қизга урушдаги қахрамонликларига ҳақида чўпчак айтар, ора-орада Штирлицнинг гапиришига ҳалақит берарди. Штирлиц унга норози оҳангда бир неча бор қаради, лекин оқ сочлари хурмати сўкмади.
Жосус 008 зажигалкасини олиб бир неча марта расмга туширди-да, сигаретини тутатди.
-Ҳандақадан отилиб чиқдим...-ҳириллоқ овозда гапирарди генерал,- ҳамма жойда партизанлар экан. Ўқлар атрофимдан ҳуштак чалиб учишарди, мен эса қиличимни кўтариб “Ўқла!” деб бақирганимни биламан, пулемотдан тра-та-та деб ўқ узиб қолишди...
Дераза яқинида ўтирган эсэсчиларнинг кулгуси генералнинг овозини тўсиб қўйди.
-Қари эшакни ёлғон гапиришини қара!
Генерал атрофга аланглаб унинг устидан кулишаётганини фахмлади.
Столнинг устига сакраб чиқиб, қиличини суғурди.
-Ҳали сен фронт орти каламуши, мен каби жанговар генералнинг устидан...
Залда ўтирган фронтчилар уларнинг генералини хафа қилишаётганини кўришиб қуролларига ёпишди. Эсэсчилар ҳам ҳудди шундай қилди.
-Жаноблар, тинчланинглар!-,деди саҳнада турган ўртакаш. Барчамиз Фюрернинг ҳамда буюк Рейхнинг ҳимоячиларимиз. Биримиз фронтда курашсак бошқамиз унинг ортида меҳнат қилмоқдамиз.
Штирлиц чўнтагидан кастетини чиқариб бор ғазабини офицантга сочмоқда эди:
-Нега пивога сув қўшгансан?
-Жаноб штандартенфюрер сиз ҳали татиб ҳам кўрмадингизку.
-Жим бўл!-деб Штирлиц кастети билан офицантнинг юзига мушт туширди. У ҳеч қачон кастетини шунчаки чўнтагидан чиқармас эди.
Зарбанинг кучлилигидан офицант генерал ёнидаги хонимнинг оёғига бориб урилди.
-Ҳали сен фронт орти каламуши, мен каби жанговар генералнинг устидан...
У ҳам офицантни ёқасидан олиб, мушт туширди.
Офицант боши билан эсэсчиларни бирининг қорнига бориб урилди. У дами ичига тушиб бақирди:
-Бизникиларни уришяпти!
Унинг хизматдошлари генералга ёпишишди, фронтчилар эса генералнинг ҳимоясига туришди, натижада одатий жанжал бошланди.
Ҳар доимгидек Штирлицнинг ҳеч нимага алоқаси йўқ. У кастетини яшириб қўйиб, чўнтагидан “СС штандартенфюрери Штирлицга севимли Фюреридан” деб ёзилган браунингини олди. “Бизникиларни уришяпти” деб шифтга қарата ўқ уза бошлади. Қизларнинг ҳаммаси ташқарига қочиб кетишди. Штирлицнинг важоҳатини кўриб қўрқиб кетган оркестр “Дунай тўлқинлари”ни чала бошлади. Генерал қиличини ўйнатиб:
-Ҳали сен фронт орти каламуши, мен каби жанговар генералнинг устидан...
Штирлицнинг ўқлари тугагаш, залда бирорта чироқ ёнмаётган эди.
Қаердандир идиш-товоқнинг цинган овози эшитилди, ҳудди кимнингдир бошига бутилка билан туширишгандек.
-Полиция!,-деган қичқириқ эшитилди.
Полициячиларнинг биринчи вазифаси жанжаллашаётган тарафларни ажратиш бўлди. Тўполон секин-аста тинчиди. Тинчимаганларни тинчитишди. Чироқни ёқишди. Обер-летенант:
-Тинчлик сақлансин! Ҳеч ким жойидан қимирламасин!
Ҳаммани олиб кетишди.
Шундан сўнг полициячилар ҳамда тирик қолган офитсантлар залдан мурдаларни ташқарига олиб чиқиб ташашди. Ҳалок бўлганлар орасида жосус 008 ҳам бор эди. Кимдир унинг бошига шампан бутилгаси билан урган эди. Машхур жосус шундай қилиб ўз фаолиятини якунлади.
Хибсга олинганларнинг барчасини мошига ортишиб турли полиция идораларига олиб кетишди. Штирлиц ҳамда жанговор генерал битта мошинага чиқиб қолишди.
-Ҳали сен фронт орти каламуши, мен каби жанговар генералнинг устидан...
-Бошига бир туширинлар,-деди оқкўнгил Штирлиц.
Обер-летенант бажонудил илтимосни бажарди. Генералнинг овози бирдан ўчди.
Полиция идорасига етиб келишди. Штирлицни хибсхоналардан бирига жойлаштиришди. У четроққа ўтиб деворга “Бу ерда Штирлиц бўлган” деб ўйиб ёза бошлаган эди...
-Махбус Штирлиц, ташқарига.
Қовоғи солинган навбатчи аскар уни тергов хонасига кузатиб қўйди. Стол ёнидабир маёр қаҳва ичиб ўтирар эди.
-Фамиля?
-Штирлиц.
-Балки Штирлицдирсан, балки йўқ. Ким билади, балки рус айғоқчисидирсан?
Штирлиц яқинроқ бориб стулга ўтирди.
-Менга қара маёр, асабимни бузма. Жахлим чиққанида жуда қўрқинчли бўлиб кетаман.
Маёр бунақа сурбетона жавобни кутмаган эди. Штирлиц эса масхаромуз овозда:
-Сен менга ҳозир қаҳва тайёрлаб бер-да, кейин дўстим Мюллерга қўнғироқ қил. Бўлмасам чўчқасифат башарангни ёриб қўйишим мумкин...
Штирлиц ҳали узоқ маёрнинг устидан мағзава ағдариб ўтириши мумкин эди. У азалдан полициячиларни жини суймайди. Лекин маёр столга мушт туширди:
-Ўчир!
-Бақирма,-деди Штирлиц.
-Офицер билан гаплашаётганингда ўрнингдан тур.
Штирлиц ўлик шердек хотиржам эди.
-Мен СС штандартенфюрери Штирлиц бўламан,-деди дона-дона қилиб,-ёнимда ҳар хил исқиртлар бақиришига чидай олмайман. Мен қаҳва ҳамда Мюллерни талаб қиламан. Акс ҳолда икки юз кун очлик эълон қиламан. Наҳотги аҳмоқ мийянгиз жонажон дўстим Мюллерга қўнғироқ қилишга етмаётган бўлса.
Маёр жахлдан кўкариб кетди.
-Ўчир!
Маёр Штирлицга умуман ёқмай қолди. Унинг тишига қараб бир мушт туширмоқчи эди... шундай ҳам қилди. Навбатчи аскарлар Штирлицни тўхтатиб қолиш учун отилишган эди, лекин кеч қолишди. Маёр зарбадан учиб деворда осиғлиқ турган Фюрернинг портретига бориб урилди.
Штирлиц тутаб кетди:
-Менинг жонажон Фюреримни ҳақорат қиладиган бўлдингми! Энди ҳайдаб юборсанг ҳам бу ердан кетмайман!
Кўпчилик бўлишиб зўрға, дарғазаб Штирилисни яна камерасига жойлаштиришди.
У ҳали ҳам ғазабда, эшикни товони билан тинмай тепар, ҳеч ким тушунмайдиган тилда нималардир деб сўкинмоқда эди:
Хушига келган маёр портретга урилиши натижасида ҳосил бўлган бошидаги гўрани пайпаслаб кўрди.
“Ланати Фюрер, энди бир ой оғриб юради. Портрет эмас, кераксиз буюм” деб ҳаёлидан ўтказди.
Маёр ўйлай бошлади.
-Нима бўлганда ҳам Мюллер хазилга тушунмайди. Бу ҳақида Кальтенбруннер қандай фикрда экан? Ҳар эҳтимолга қарши қўнғироқ қилсаммикан…
У Мюллерга қўнғироқ қилди. Гестапонинг бошлиғи “Хўш, хўш” деб гўшакни қўйиб қўйди. Маёр қўрқувдан сарғайиб кетди. Бурчакдан бурчакка юриб бошидаги гўрасини силар, энди нима бўлишини ўйларди.
Ярим соатдан сўнг қария Мюллер етиб келди.
-Қанақа Штирлиц? Жонажон дўстим… нега унақада дарров қўйвормадинглар?
-Обергруппенфюрер жаноблари у рус айғоқчиси бўлса керак деб ўйладик.
Мюллер сирли жилмайиб қўйди.
Улар ертўлага, Штирлицнинг ёнига тушишди. Маёр қулфланга эшикни қаттиқ тақиллатди, эшик ортида Штирлиц қўшиқ куйламоқда эди. Маёр узоқ вақт Штирлицдан қилган аҳмоқгарчилиги учун узр сўраб ялиниб турди. Ярим соатлардан сўнг Штирлиц уни кечирди. У тиз чўкиб ўтирган маёрга эътибор ҳам бермасдан камерасидан чиқиб, Мюллер билан кўришди. Эски қадрдонлар қучоқлашиб кўришишди. Ёшлигини эслашди. Штирлиц бу ерда унга ёмон қарашгани ва бемаза овқат беришганидан арз қилди. Маёр уятдан ерга кириб кетай деди.
Мюллер ҳам Штирлиц ташқарига чиқишди.
-Штирлиц қандай қилиб бу ерга тушиб қолдингиз?
-Шундай бўлиб қолди. Ресторанда бир жувоб билан эдим… Бир маҳал жанжал бошланиб қолди, биласиз хонимнинг олдида жанжал қилишлари одобсизлик. Уларни ажратишга киришдим. Ҳеч қачон, дўстим ҳеч қачон урушаётганларни ажрата кўрманг. Яхшиликни билмаган итлар!
Штирлицнинг овози норозиликдан минғилларди.
“Штирлиц,-ўйлади Мюллер,- шунча йилдан бери Германияда яшаб одамга ўхшаб немисча гаплашишни ўрганмади. Бунақа ҳунук акцентни қаердан экан-а унда? Штирлиц ичмаган бўлса у билан гаплашиш бефойди. У ичиши керак, шундагина ғирт берлинликка ўхшаб гапира бошлайди. Ичишимиз керак”.
-Айтганча, Штирлиц...
Иккаласи ҳам атрофга аланглади.
-Нима гап?!
Қадрдон дўстлар бир-бирини сўзсиз ҳам тушунишар эди. Мюллер Штирлицнинг қўлидан ушлади. Иккаласи ресторан томон йўл олишди.
Комментарии
Отправить комментарий