Штирлиц ишга киришади

Сўзбоши

Дераза ортида қор ёғар, қизил армия солдатлари шаҳдам қадамлар билан саф тортиб бормоқда эди.
Иосиф Виссарионович деразадан ортига ўгирилди-да, сўради:
-Ўртоқ Жуков, сизни ҳалиям ўлдиришмадими?
-Йўқ, ўртоқ Сталин.
-Ундай бўлса чекишдан олинг.
Жуков чуқур нафас олиб ўнг чўнтагидан “Казбек”нинг коробкасини олиб Сталинга узатди. Олий қўмондон бир нечта папиросни трубкасига майдалади-да, ёқиб узатилган гугуртга ўйчан эгилди.
Ўн дақиқалардан сўнг сўради:
-Ғарбий фронтда ишлар қандай кетмоқда?
-Жанг қилишмоқда,-деди Жуков.
-Ўртоқ Исаэв ўзини қандай ҳис қилмоқда экан?
-У қийналмоқда,-деди Жуков ғамгин ҳолда.
-Бу яхши,-деди Сталин,- унга янги топшириғим бор...
Дераза ортида қор ёғар, қизил армия солдатлари шаҳдам қадамлар билан саф тортиб бормоқда эди.
***

“Уч чўчқача” қовоқхонасининг шифти қурумдан деярли қора тусга кирган, деворларда эса қовоқхонанинг номига мос машхур эртакдаги қаҳрамонларнинг суратлари тасвирланган эди. Қовоқхонада яхши овқат пиширишмас, ичкилик эса ундан ҳам расво бўлишига қарамасдан доимий мижозларига эга. Яқиндан бери СС штандартенфюрери Штирлиц қовоқхонага тез-тез ташриф буюрадиган бўлди.
Ҳозир ҳам бурчакда, етти киши овқатланиши учун овқат қўйилган, лекин саккиз кишига бутилка қўйилган столда ўтирар эди. Штирлиц ёлғиз, ҳеч кимни кутмаётган эди. Баъзида зерикиб кетганида чўнтагидан “Узоқ Шарқни озод қилгани учун чекист Исаэвга Феликс Эдмундович Дзержинскийдан” деб ёзилган маузерини олиб, бурчак-бурчакдаги тараканларга қарата ўқ отиб қўярди.
-Кўпайиб кетишди!-деб бақирарди. –Бардак!
Ростдан ҳам қовоқхона бардак эди.
Полнинг барча жойига арзон вино тўкилган, сигарет қолдиқлари эзилган, тупуриб ташланган. Шундай таассурот уйғонар эди-ки, бу ерга кирган ҳар бир одам полга нимадир ташлашга мажбурдек. Қўшни столда тўрт нафар эсэсчилар офицант қизга тегажоғлик қилишмоқда. Бу унга ёқаётгани хихилаб кулишидан билиниб турарди. Бошқа бурчакда маст унтерофицер калмарлардан тайёрланган салатга боши билан ағанаб ётар, оёғида этиги йўқ бўлса ҳам пайтаваси бор. Ора орада ғалати овозлар чиқариб сўкиниб ҳам қўяр эди. Икки нафар фронтовик шнапс ичиб Курскдаги воқеалар ҳақида суҳбатлашмоқда.
Ташқи кўриниши шубҳали бўлган ёш летенант икки қизга пистолетдан моҳирона фойдаланишини мақтаниб ўтирарди.
Штирлиц кружкадаги пиводан сипқориб тушонкани вилка билан титкилай бошлади.
-Бу руслар шунақа ифлос-ки, уларнинг ҳар бирини навбатма-навбат отиб ташлаган бўлар эдим,-тасодифан бақириб қолди ёш летенант.
Қовоқхонага ноқулай жимлик чўкди. Ҳамма Штирлицга қаради. Штирлиц тушонканинг бир бўлагини оғзига солди-да, ўрнидан туриб бақирган летенантнинг ёнига келди.
-Ланати фашист чўчқаси-,деб летенантнинг яноғига мушт туширди.
-Кечирасиз, мен тушунмаяпман...,деди довдираб қолган летенант.
Штирлиц бутунлай жахл отига минди, табуреткани кўтариб летенантнинг бошига улоқтирди. Летенант йиқилди, Штирлиц эса уни оёғи билан тепа бошлади.
-Мен рус разведчиги Исаэв бўламан ва сен каби немис кўппагига рус офицерини ҳақорат қилишига йўл қўймайман!
Тўрт нафар эсэсчилар урушаётганларни ажратишга киришди. Ёш летенантни Штирлиц чангалидан зўрға қутқариб олишиб, Штирлицга тинчанишини учун Ватан учун, Сталин учун ичайлик деб таклиф қилишди.
-Ҳа,-деди Штирлиц, бироз ўзига келиб. Бир кружа шнапсдан ичди, эсэсчиларнинг малласи иккинчи марта қуйиб берди, Штирлиц уни ҳам бўшатди. Энди унга летенантнинг қизиғи қолмади.
-Бу қанақа ахир,-деди фронтовиклардан бири инграётган летенантнинг ёнига келиб, шахсан Штирлицнинг олдида руслар ҳақида бундай гапиришга қўрқмадингми? Унинг ўрнида мен бўлганимда сизни ўлдирган бўлар эдим.
-Штирлиц-оқкўнгил инсон,-деди иккинчи фронтовик, уч кун олдин япон жосусини ҳамма ётқизволиб дўппослаётганида Штирлиц тепмади ҳам.
-Олийжаноб инсон,-дея тасдиқлади биринчи фронтовик. Улар летенантни тоза ҳаводан нафас олдин деб ташқарига олиб чиқиб кетишди.
Штирлиц эсесчилар билан қучоқлашиб балан овозда қўшиқ айта бошлади “Гитлер ваҳший”.
Маст унтерофицер бошини салатдан кўтариб бақирди:
-Хайл Гитлер!
Бутун зал қўлини кўтариб, қайтарган жавобларидан деворлар ларзага келди:
-Зик хайл!!!
Штирлиц эса ухлаб ётар эди. У тушида булбуллар, рус далаларини ҳамда оққайинларни кўрмоқда эди. Яна кўлда чўмилаётган ялангўз қизлар...у эса буталар ортидан уларни жим кузатмоқд...
У ҳозир уйқуда. Лекин қирқ икки дақиқадан сўнг уйғониб, яна Рейхдаги осон бўлмаган ишига қараб йўл олади.

***

Мюллернин хонасида катта сейф бўлиб унинг ичида Рейхнинг барча аъзоларининг делолари сақланар эди. У ўз сейфни бирор маълумот қўшиш мақсадида, шунчаки варақлаш учун ёки бўлмасам янги хотирасидан кўтарилган нарсаларни тиклаш учун, ёки бирорта одам устидан иш қўзғаш учун тез-тез очиб турарди. Лекин охирги вақтларда Мюллер каби фидокор коллекционер ўз қўл остидагилар билан хайрлашишни хоҳламаётган эди. Делолар тўпланган сейф Штирлицдан бошқа ҳамманинг хонасида бор бўлишига қарамасдан, лекин Кальтенбруннерникичалик бой эмас эди.
Обергруппенфюрер камин олдида ўтириб Борманнинг делосини варақламоқда. Бу унинг сейфидаги энг аҳамиятли делолардан бири. Мюллер “Фауст”даги Мефистофел ариасини ҳиргоя қилиб, ўзи учун савимли бўлган делони вароқламоқда эди.
Борман зараркунанда одам. Борман кимгадир ёмонлик қилмаса, бугунги кун бекор кетди деб хисоблайдиган одамлар хилидан эди. Агарда кимнингдир ишини “белига тепса” юзида хурсанд табассум билан уйқуга ётарди. Борманнинг севимли ити ўз кабинетида яшар, хонасига кирган офицерларнинг оёғни тишлар, шунинг учун Рейхдаги барча баланд этикларда юришга мажбур бўлар эди. Мюллер эса яссиоёқ бўлгани учун доим бундан азият чекарди. Кунлардан бир куни Борманнинг хонасига эҳтиётсизлик қилиб кириб қўйди, унинг ити эса Мюллернинг чап оёғини ғажибташлашига оз қолди. Итни ўлдиришга тўғри келди. Шундан бери у Борман билан бир-бирини кўришга кўзи йўқ рақибга айланишган.
Борман одамлар ўтирадиган стулга кнопга қўйишни, офицерларнинг оррқасига бор билан уятсиз сўзларни ёзишни, қоронғу коридорларда арқон тортиб қўйиб йўловчиларни олдиндан тайёрлаб қўйилган сув идишларига йиқилишини томоша қилишни яхши кўрар эди. Айниқса, ҳожатхонадан фойдаланишни севар эди. Бутун Рейхнинг деворлари-ю эшикларига офитселар ҳақида шунақанги ифлос сўзларни ёзар эди-ки... Баъзида француз журналларидаги бемаза суратларни ҳам чизиб қўярди. Бир сафар шундай суратларнинг бирига “Бу Ева Браун” деб ёзди. Фюрер бундан ғазабга миниб, Борманга бу ишни ким қилганини топишни буюрди. Борман икки ой Рейхдаги барчани тит-питини чиқариб текширди, Штирлиц ўзига шубҳа тегмаслиги учун бу ишни хитойлик жосус қилди деган гап тарқатди. Охир оқибат Бормандан картада котибасини ютиб олган адмирал Канарис айбдор деб топилди.
Котибалар Борманнинг иккинчи севимли машғулоти эди. У котибаларни тез-тез янгилаб турар, Гиммлер, Шелленбергларга совға ҳам қилиб турар эди. Мюллерга ҳам таклиф қилганида, у керакмас деб рад этганди.
Рейхда Борманни ҳеч ким ёқтирмас, лекин ундан қўрқишар эди. Ким ҳам ўз исмини ҳожатхона деворида бегона исм билан бирга кўришни хоҳлар эди дейсиз?
Борман ҳомсемиз, кал ҳамда қилинган ёмонликни асло унутмайдиган одам.
Мюллер попкани ёптид-да, ўзига ишонган ҳолда:
-Яхшигина иш. Бу ҳақида Кальтенбруннер қандай фикрда экан?
Бу вақтда Борман бошқа иш билан банд эди. У ўткир пичоқ билан ҳожатхона эшигига ниманидир ўйиб ёзарди:
“Штирлиц-ифлос ва рус айғоқчиси”
Ўз ишидан қониққан Борман лабини чўччайтириб эшикни ёпди. Унинг куни бекорга сарфланмади.
Борман хонасидаги еттита махфий қулфлар осилган сейфини очиб, ичига бошини суқди. Куни кеча сейфига рус тилида “Ўрис разведчиклари кўлиши тақиқланади!” деб ёзилган табличкани илиб қўйган эди. Кимдир қизил қалам билан орфографик хатоларини тўғирлаб қўйибди-да, остига “Борман-аҳмоқ” деб қўшимча қилибди. Борман рус-немис луғатини олди-да, мантиқан фикр юрита бошлади:
“Кимдир хатони тўғирлаган… Демак, сейфни очган…Бу мен эмас…Унақада бирор рус жосуси бўлиши керак…Бундан ташқари у мени шахсан танийди. Демак, мен ҳам уни танийман. Мен, Борман рус разведкачиларидан кимни танийман?”.
Борман анча вақт ўйга чўмиб ўтирди. Ярим соатдан сўнг бармоқ излари орқали топиши мумкинлиги эсига тушди. Бармоқ излари тиниқ-равшан кўриниб турарди, унингча рус жосуси сейфни очишдан олдин тушонка еган кўринади. Тушонканинг идиши ҳам сейфнинг ёнида ётарди.
“Штирлицнинг қўли борга ўхшайди. Қизиқ, бу борада Кальтенбруннер қандай фикр билдирган бўлар эди?”
Борман чуқур нафас олди. Штирлиц билан зиддиятга бориш хавфли, у барибир қандай баҳона топиб сувдан қуруқ чиқда-да, бекорга ўзини айбдор қилиб қўяади. Буни ҳамма билади.
Борман яна бир неча марта уфф тортиб руҳоний Шлагнинг делосини олди. У руҳонийнинг ортидан анчадан бери қизиқиш билан кузатиб келар эди. Бу инсон аёлларга ўта мойиллиги билан ажралиб турар, унга қари-ёш, чиройли-ҳунук, оилали ёки аксинча, фарқи йўқ эди. Аёллар ҳам уни дарров ёқтириб қолишарди, Борман каби ҳеч кимга ёқмайдиган одам учун бу жуда аламли эди.
“Битта одамга шунча аёлнинг нима кераги бор? Менинг хизматимдаги котибалар бўлишса ҳам майли эди. Менимча, у кимниндир разведкасида ишласа керак. Бизники эмаслиги аниқ. Демак, четникига...”.
Борман Айсманга қўнғироқ қилиб, буйруқ берди.
Бироздан сўнг эшик ташқаридан тепилиб очилди, хонага қовоғи солинган Штирлиц кириб келди.
-Борман! Чекишдан ол.
Унга фюрернинг расми туширган портсигарни узатар экан “Штирлицнинг сигарети тугаган,-деб ўйлади Борман. Демак, кўп чеккан. Қачон кўп чекишади, қачонки кўп ўйлашса. Демак, у кўп ўйлаган. Штирлиц бекордан бекорга ўйламайди. Бундан келиб чиқадики у ниманидир режалаштирмоқда”.
Борман Штирлицнинг кўзларига қараб:
-Ишлар қалай?
-Ёмон.
“Мен доимгидек хақман,-ўйлади Борман. Ростдан ҳам ниманидир режа қилмоқда, нималигини билиш керак”.
-Кофе ичасанми?
-Йўқ, яхшиси пиво бер.
Борман тугмачани босган эди хонага котиба қиз кирди, Штирлиц уни олдин кўрмаган эди.
-Янгими?
-Ҳа,-керилди Борман.
-Ёмон эмас,-мақуллади Штирлиц.
-Менга ҳам ёқади,-деди Борман. Жоним бизга пиво олиб кел.
-Хўп бўлади.
Котибга иккита пиво олиб келиб кейинги топшириқни кута бошлади.
-Кетишинг мумкин,-деди Борман.
Котиба қовоғи осилиб, оёқларини кўз-кўз қилиб чиқиб кетди.
Штирлиц эшикдан кўзини олиб пивога қўл узатди.
-Ўтир,-деди Борман стулни тўғирлаб.
Штирлиц одатдагидек стул устидаги кнопкаларни тушириб ташлаб ўтирди.
“Сезиб қолди ланати,-жахл билан ўйлади Борман, -Штирлицни кнопка билан қўлга ололмайсан. Москванинг қўли борлиги сезилиб турибди”.
Штирлицнинг нигоҳи юмшади.
“Нимадинир яширяпти итдан тарқадаган. Алдамоқда. Йўқ, ўртоқ Исаэв бу сафар тишинг ўтмайди. У билан ҳазил қилиб кўрсамчи? Унга Ева Браун қизиқиш билдираётганини шаъма қилсамчи?”
-Штирлиц сизга Ева Браун қизиқиш билдирмоқда,-бақириб юборди Борман.
Штирлиц тиқилиб қолди. У Ева Браун билан бир мартагина учрашган, шунда ҳам фюрернинг қабулида. Штирлиц эркак сифатида жозибадор эканлигини билар, лекин бунчаликка боради деб ўйламаган эди.
“Ева Браун қимматли агент бўлиб хизмат қилиши мумкин бизга. Лекин аввал Марказдан сўраб кўриш керак”.
Штирлиц ўрнидан туриб, пардани сурди.
“Тузоққа илинармикан ёки йўқ”,-ўйлади Борман.
Штирлиц дераздан қаради.
-Анави қизнинг оёқларини қара Борман.
Борман ўрнидан туриб биноколини олиб, Штирлицнинг ёнига келди. Бир дақиқа нафасларини cиҳига ютиб томоша қилишди. Бу вақт ичида Штирлиц Борманнинг гапини таҳлил қилиб чиқди, Борман эса Штирис уни чалғитмоқчи бўлганини сезди.
-Менга қара Штирлиц, сени таниш-билишларинг кўп. Менга тишлари ўткир кучукча топиб бера олмайсанми?
-Албатта, топиб бераман.
Штирлиц доим Борманга ниманидир вада қилар, лекин бирор марта ҳам бажармас эди.
-Майли мен кетишим керак.
Штирлиц Бормандан яна бир нечта сигарет олиб эшик томон йўл олди.
Борман тезда ўз столига ўтириб юқориги ғаладонни тортган эди, остонада ердан 10 сантимерт баландликда арқон тортилди, Штирлиц ҳеч нарса бўлмагандек ундан сакраб ўтди, “Хайр” деб эшикни ёпди.
“Профессионал!”-ўйлади Борман.
Ҳа, ростдан ҳам Штирлиц профессионал эди. У хонадан ўғирлаб чиққан делосини инлиз ёки парагвай жосусига ўхшаб коридорда ўқимайди албатта, Рейхдаги энг хавфсиз жойни топади.
Ҳожатхонага кирар экан “Штирлиц-ифлос ва рус айғоқчиси” деган ёзувга кўзи тушди. Штирлиц “айғоқчи” деган сўзни қўлидан келгунча ўчириб ўрнига “разведчик” деб ёзди, остига эса “Борман ҳам ифлос” деб қўшиб қўйди.
Бу ерда у руҳоний Шлагнинг делосини ўқир экан, мийясида янги режа туза бошлади...


То бе континед.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Эй Худо ишқилиб...

Рустам Капгир — “Очилишни истамаган иш”

Qog'ozbozlik