Сообщения

Сообщения за 2017

Рустам Капгир — “Очилишни истамаган иш”

Ёз яқинлашгани сари кунлар тобора исиб, одамни ҳолсизлантирмоқда. Офтоб ўзининг зарин нурлари билан ҳар ённи жизғанак айлаб, ҳатто кредитга олинган товуқларнинг ҳам нафас олиши қийинлашиб, бирма-бир ўз хўжайинларини тарк этмоқда. Қўшнимиз икки ҳафатадан бери тоқув шўрва ичаяпмиз, жонга тегиб кетди, деб нолигани нолиган. Бу одамларга нима ёқади ўзи? Уйингдан гўшт аримасин деб (товуқ гўшти) “юқоридагилар” шунча ҳаракат қилса-ю, булар яна ношукурлик қилади. Квартирамиз ташқаридан кўра салқинроқ бўлгани учун хонамиз деразаларини очмаганмиз. Дераза рафига тирсагим билан суяниб, кўприк остига жойлашаётган тиланчининг аҳволини кузатар эканман… —Чўмич блин нима бало бу? Қаердан бунақа расмий ёзишни ўргандиз вей? Офтоб, зарин нурлар... Чорт побери қўрқитмасангизчи унақа? Касалмисиз? —Нима қилибди? Ёзувчиларга ўхшаб ижод қилгим келди-да, кўпчилик жумлаларинг бир-бирига ёпишмаяпти, грамматик хатоларни кўп қиляпсан, варвар-вулгар сўзларни кўп ишлатаяпсан деб эътироз билдирмоқда. —Ээ томиз жойидам

Эй Худо ишқилиб...

Соат 21:05. Ишдан қайтмоқдаман. Эй Худо ишқилиб... Кеч тушган бўлса ҳам қуёш куни билан қиздирган ҳарорат ҳали босилиб улгурмаган, иссиқ. Оғир сумкамни кўтариб олганман. Метро бекатидан чиққанимдан бери бир нарсани ўйлайман: Эй Худо ишқилиб… Қоронғу йўлак орқали кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган хонадонимиз томон буриламан, қаршимдан яшил кийимли бир одам чиқиб келади. Қўрқиб кетаман. Худога шукур оддий одам экан. Бирозга бўлса-да миямда айланаётган фикр тарқалгандек… Йўқ, яна ўша фикрлар. Вақтни яна бироз бўлсада чўзиш учун дўконга кириб айланаман… Соат 21:20. Балки улар бугун чиқишмагандир. Худога таваккал қилиб уйга қараб йўл оламан. Эй Худо ишқилиб… Йўқ. Улар шу ерда бўлади. Ҳудди мени кутиб ўтиришгандек. Бир ҳаёлим индамасдан ўтиб кет дейди, яна бири ҳар доимгидек ўзингни тут дейди. Ўзимни ҳар доимгидек тутиб, подъездга киришда ўтирган икки аёлга “Ассалому алайкум” деб ичкарига кириб кета бошлайман. Доимгидек алик олишмайди. Алам қилади. Темир эшикка яқинлашганимда улардан б

Штирлиц ишга киришади 3 қисм

Гитлернинг бункеридаги мажлис уч соатдан бери давом этмоқда. Эман дарахтидан ясалган юмолоқ стол атрофида Рейхнинг барча олий офицерлари йиғилган. Буюк фюрер портретининг остида шахсан фюрернинг ўзи ўйга чўмиб ўтирар эди. Унга ҳеч ким эътибор бермасди. Иккита масала муҳокама қилинмоқда: Нега немис аскарлари Курс к вилоятидаги жангда мағлубиятга учрашди ҳамда Штирлицнинг туғилган кунига қандай қилиб бориш мумкин. -Танкларимиз жуда кам,-деди Гиммлер. “Штабда аҳмоқлар кўпайиб кетди”,-ўйлади Мюллер. -Самолётларимиз оз... Генерал фон Швартскопфман ўрнидан туриб, бурнини рўмолчасига артди-да, хироллоқ овози билан: -Жаноблар! Курск вилояти учун кечган жангда биз танк ёки самолётларимиз камлиги учун ма ғ лубиятга учрамадик. Худога шукрки техникамиз етарли, мағлубиятимиз сабаби рус партизанлари. Кечирасизлару, лекин ўша партизанлар Курс к учун жанг қилган генерал-фельмаршал фон Клюгенинг ўриндиғига типратикон қўйиб кетишибди… Барча зийрак тортди. -Ҳа, ҳа, жаноблар! Ўрис типраткони! Б

Штирлиц ишга киришади. Кечагининг давоми.

Кечагининг давоми. Айсманни уй ға тишганида, иш куни якунланиб бўлган эди. Штирлиц ташқарига чиқиб “Беломор” қутиси ичидан бир дона сигарет чиқариб, навбатчидан тутатиб олди. Эсэсчилар ротаси, ортидан зирхли мошиналар Штирлицга лой сачратиб ўтиб кетди. “Кўппаклар,-ўйлади Штирлиц,-кўпайиб кетишди. Ҳаммангни фронтга жўнатиш, гўштларингни қузғунларга ем қилиш...” “Ем” деган сўздан сўнг, Штирлицнинг тушонка егиси келиб қолди. Сигаретини ўчириб, қайтадан қутисига солиб қўйди. Оёғи остига икки марта тупуриб, ресторанга боришга қарор қилди. Штирлиц Берлин кўчаларидан юриб борар экан, ҳаёлида алланималар айланарди. Биринчидан, “Беломор”и тугаб бормоқда бу эса сигаретни тежашига олиб келади, Штирлиц каби чекловларни ёқтирмайдиган инсон учун бу тасаввур қилиб бўлмас даражада эди. Иккинчидан, Ева Браундан қандай маълумотлар олиши мумкин, Марказ у билан алоқага чиқишига рухсат берармикан. Учинчидан, Штирлицнинг алоқачиси бетоб бўлиб қолиб уйига, эрининг ёнига жавоб сўраб кетди. Штирлицнинг

Штирлиц ишга киришади

Сўзбоши Дераза ортида қор ёғар, қизил армия солдатлари шаҳдам қадамлар билан саф тортиб бормоқда эди. Иосиф Виссарионович деразадан ортига ўгирилди-да, сўради: -Ўртоқ Жуков, сизни ҳалиям ўлдиришмадими? -Йўқ, ўртоқ Сталин. -Ундай бўлса чекишдан олинг. Жуков чуқур нафас олиб ўнг чўнтагидан “Казбек”нинг коробкасини олиб Сталинга узатди. Олий қўмондон бир нечта папиросни трубкасига майдалади-да, ёқиб узатилган гугуртга ўйчан эгилди. Ўн дақиқалардан сўнг сўради: -Ғарбий фронтда ишлар қандай кетмоқда? -Жанг қилишмоқда,-деди Жуков. -Ўртоқ Исаэв ўзини қандай ҳис қилмоқда экан? -У қийналмоқда,-деди Жуков ғамгин ҳолда. -Бу яхши,-деди Сталин,- унга янги топшириғим бор... Дераза ортида қор ёғар, қизил армия солдатлари шаҳдам қадамлар билан саф тортиб бормоқда эди. *** “Уч чўчқача” қовоқхонасининг шифти қурумдан деярли қора тусга кирган, деворларда эса қовоқхонанинг номига мос машхур эртакдаги қаҳрамонларнинг суратлари тасвирланган эди. Қовоқхонада яхши овқат пиширишмас, ичкил

Рустам Капгир-"Чўмич жиноятни очди"

-Сиз одам бўлмайсиз Капгир! -Нимага яна? Нима қилдим? -Пастги қаватдаги Марта опани мушугини кетига сиз қалампир суртиб қўйдизми яна? -Нима бўлса мен эканда. Қаердан биласиз, балки ўтган сафар суртганим мушукка ёқиб қолиб ўзига ўзи… -Ҳа, қишни кунида атайлаб бозорга бориб қалампир сотиб олган ҳам дерсиз. -Йўғе! Жаа унчаликмас, “Корзинка”га борган бўлиши ҳам мумкин… -Бас қилинг бемаъниликни. Бошқа бу ишизни қайтарманг. Ана деразадан қаранг, бекаси ташқарида дод-вой қилиб ўтирибди, юзини тирнаб ташлабди. -Бўлмасам, кечқурун квартирада юрсам, батарейкани таққилатмасинда. Ўзимни уйим бўлганидан кейин хоҳласам юраман, хоҳласам югураман. Шу маҳал эшик жиринглаб қолди. Ўрнимдан туриб бориб очдим. Чорт побери, мент экан. Капитан. Янги участковой бўлса керак. Пропискамни сўрайди хозир. Капгирга очтирсам бўларкан. Майли, нима бўлса бўлди. Қачонгача Капгирга очтириб юраман. -Ассалому алайкум. Капитан Ё дгоров. -Келинг, хизмат. -Ўртоқ Капгир керак эдилар. -Марҳамат ичкарига киринг.